UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

14 апр 15:41
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов: "Токиода ўзбек дзюдоси тарихини янгиламоқчимиз"

Бу ҳақида МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Бугун Ўзбекистон МОҚда 6-9 апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, терма жамоа мураббийлар штаби, спортчилар ва ОАВ ходимлари қатнашди.


Икки қитъанинг жами 29 давлати дзюдочилари иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тўлиқ таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Тўрт кунлик беллашувлар якунида дзюдочиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд этишди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, яккалик баҳсларидаги натижа нуқтаи назаридан Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача бўлган тарихни янгилашга муваффақ бўлди. Яъни, ҳозиргача ўтказилган қитъа чемпионатларида дзюдочиларимиз томонидан 3 та олтин медаль қўлга киритилмаган эди.

Тадбир давомида Азизжон Камилов Бишкек турнири якуни, Олимпиада режалари бўйича фикрларини билдириб ўтди.

“Олимпиада яқинлашиб борар экан, ҳар бир кун жуда муҳим. Мусобақаларда максимал даражада очколар йиғиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Олдимизда Олимпиадагача 2 йирик мусобақа: Қозон “Катта дубулға” турнири ва Будапештдаги ЖЧ қолди. Қозонга асосан ёшлар таркибини жалб қилишга қарор қилдик. Бу билан уларни Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрлаб борамиз. Сўнгги пайтда қизларимиз ҳам катта натижаларга эришишмоқда. Токиога жамоамиз тарихида энг кўп йўлланмалар билан бормоқчимиз. Асосийси, унда ўзбек дзюдоси тарихини янгилашни мақсад қилиб қўйганмиз”, – деди МОҚ раиси ўринбосари.


Қайд этиш жоиз, Осиё-Океания чемпионатига Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ҳам ташриф буюрди ва расмийлар яқин режалар ҳақида фикр алмашишди. Бу борада Азизжон Камилов қуйидаги гапларни айтиб ўтди:

“Будапештдаги жаҳон чемпионатига биздан махсус ишчи гуруҳ ҳам боради ва ташкилий масалалар бўйича тажриба орттириб келишади. Бишкекдаги чемпионат давомида махсус дзюдо академиясининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида жаноб Мариус Визер энди биздан ҳам ана шундай объектлар кутиб қолишини айтиб ўтди. Шубҳасиз, қўшни мамлакатимиздаги бундай ўсиш бизга ҳам мотивация беради ва бу дзюдомизнинг янада ривожланиши учун туртки бўлади”.

Анжуман давомида терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлиги, кутилаётган лицензиялар ва спортчиларнинг ҳолати бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди. Тадбир якунида мутасаддилар бугун 39 ёшни қарши олаётган Халқаро тоифадаги ҳакам Рамзиддин Саидовни яна бир бор қутлашди ва унга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов жамоамиз вакиллари билан учрашиб, уларга келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб ўтди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг