UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

12 окт 19:30
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов: “Янги ғалабаларга тайёргарлик кўрмоқдамиз”

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Маълумки, бир неча кундан сўнг дзюдо рестарти, яъни Будапешт шаҳрида Катта дубулға турнири старт олади. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мусобақага тайёргарликни МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам кузатиб бормоқда.

“Янги ғалабаларга тайёргарлик кўрмоқдамиз!

Пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан, спортчиларимиз Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган “Grand Slam”га қунт билан тайёргарлик кўришмоқда ва муваффақиятга эришишни қатъий мақсад қилиб қўйишган.

Турнир доирасидаги биринчи беллашув яқин кунларда ўтказилади. Жангчилар совринли ўринларни эгаллашлари учун фаол равишда шуғулланишмоқда, техникаларига сайқал беришмоқда. Келинг, уларга омад тилаймиз!”, – дея пост қолдирган Азизжон Якубжанович ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Ўз навбатида Миллий олимпия қўмитаси ҳам дзюдочиларимизга бўлажак мусобақада омад ва зафарлар тилаб қолади. Будапешт турнири 23-25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг