UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 авг 14:10
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов Япония олимпия қўмитаси президенти билан учрашди

Теглар :  Дзюдо
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, мамлакат дзюдо федерацияси президенти Азизжон Камилов Токио шаҳрида Япония миллий олимпия қўмитаси ҳамда дзюдо федерацияси президенти Ясухиро Ямасита билан учрашув ўтказди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Улуғбек Бухаров ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси халқаро муносабатлар департаменти директори Камолиддин Эргашев ҳам иштирок этди. 

Учрашувда икки мамлакат дзюдо федерациялари ўртасида имзоланган Меморандумга қўшимча банд киритилди. Унга кўра, томонлар бундан буён тиббиёт ва фармакология йўналишларида ҳам ҳамкорлик қилишади. 

Шунингдек, Олимпиада олдидан ўзбекистонлик мураббийлар учун қисқа муддатли ўқув курси, спортчилар учун эса ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. 

Мулоқот чоғида Азизжон Камилов Ясухиро Ямаситога жаҳон чемпионати олдидан Майдзуру шаҳрида ўтказилган терма жамоамизнинг йиғини учун миннатдорчилик билдирди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг