19 сен 08:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади
Профессионал боксчимиз Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.
Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни Лондон шаҳрида Дюбуа - Уордли оқшомида британиялик Соломон Дакрсга қарши рингга кўтарилади.
Рақиб 10 та ғалаба ва 1 та мағлубиятга эга. Ягона мағлубиятини (нокаут билан) икки йил олдин Дэвид Адельедан қабул қилиб олган. Жалолов эса 17 та жангининг барчасида зафар қучган.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар