20 июн 09:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов билан жанг қилиши айтилган Мозес Итауманинг рақиби ва жанг санаси тасдиқланди
Супероғир вазн тоифасидаги истиқболли боксчилардан бири Мозес Итауманинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Британиялик ёш боксчи 29 август куни Лондондаги машҳур O2 Arena мажмуасида хорватиялик тажрибали Филип Хрговичга қарши рингга кўтарилади. Ушбу бокс оқшомининг DAZN платформаси орқали трансляция қилиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, 21 ёшли Итаума профессионал фаолияти давомида ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 12 таси нокаут билан якунланган. Британиялик боксчи сўнгги марта март ойида америкалик Жермейн Франклинни бешинчи раундда муддатидан аввал мағлуб этган эди.
Филип Хргович эса профессионал рингда 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. 34 ёшли хорват боксчиси май ойида Дэйв Алленни учинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган.

Ҳавола :
Манба : The Ring
Фикрлар