UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0

29 апр 15:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Бивол - Канело жангида кимга мухлислик қилишини айтди

7 май куни (бизнинг вақт билан 8 май тонгида) АҚШда катта бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида россиялик Дмитрий Бивол мексикалик Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилади. 

Olamsport.com сайти мухбири ушбу жанг олдидан Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалоловнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Бивол ва Канело ўртасидаги жангда Дмитрийга мухлислик қиламан. Тўғри, Сауль Альварес жуда тажрибали, кучли боксчи.

Бироқ, агар Бивол масофада яхши ҳаракат қилиб, оёқда яхши ишласа, рақибни ўзига яқинлаштирмаса юта олади. Агар яқин масофада жанг бўлса Бивол қийналиши мумкин. 

Агар Дмитрий 12 раунд оёқда яхши ишласа, Канелога қийин бўлади. Лекин бу бокс, бу ерда биргина зарба барчасини ҳал қилиши мумкин. Чунки, Канело оддий боксчи эмас. Ўзим Биволга мухлислик қиламан, чунки у жамоадошим. Жанг қилиш услуби ҳам, оёқ ҳаракатлари ҳам яхши.

Аммо барибир жангнинг якуний натижаси ҳақида аниқ тахмин айта олмайман. Лекин, Бивол ютса яхши бўларди", - деди Баҳодир Жалолов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг