UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

07 сен 11:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: "Усик билан спарринг ўтказишни хоҳлайман"

Баҳодир Жалолов сайтимизга берган интервьюсида Усик, Жошуа ҳамда улар билан спарринг ҳақида гапирди.

"Ўн марта рингга чиқса, ўн мартада ҳам Усик Жошуани ютади. Чунки Усикда ҳаваскор боксдаги тажриба бор. Жошуада ҳам бор, лекин унинг мактаби Усикникичалик эмас. Усик оёқда яхши ҳаракат қилади. Масалан, турган нарсани уриш осонми ёки юрганними? Албатта, турган нарсани. Усик бир жойда турмайди. Шунинг учун ҳам уни уриш қийин. Жошуага шу сабабли ҳам қийин бўлади. Усик оёқда ишлаш бўйича ундан анча баланд. 

Ўзим ҳам Усик билан спарринг ўтказишни хоҳлайман. У оёқда яхши ишлайди, мен ҳам оёқда яхши ҳаракат қиламан. Қачондир Усик билан спарринг қилиб қолсам, қанақа бўларкан деб ўйлаб қоламан. Менежерларимга бу ҳақда кўп айтаман. Усик, Жошуа билан спаррингда ишлай деганимда: "Эртага улар сенга рақиб бўлади, улар билан ишлаш сенга керак эмас" дейишади. Албатта, менежерларимни ҳам бошқа режалари бор", - деди Баҳодир Жалолов.  


Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 сен 17:26:25
Mussoxon Kotibov
Иктасиниям кокасан Баходир
   
07 сен 12:44:33
Kaka1994
Usik bilan jang qilmasa kerak qarib qoldi Usik. Joshuani ezish kerak lekin)), Omad Jalolovga!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг