UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

31 мар 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов рингга кўтариладиган Астанадаги бокс оқшомининг тўлиқ карди эълон қилинди

5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳри проф бокс бўйича Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган мусобақага мезбон бўлади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида икки боксчимиз - супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) ҳамда ярименгил вазндаги Отабек Холматов (12-1, 11 КО) ҳам ўзларининг навбатдаги рейтинги жангларини ўтказишади. Жалолов украиналик Игорь Шевадзуцкий (12-2, 10 КО)га, Холматов эса филиппинлик Жейсон Кано Манигос (30-12-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Ташкилотчилар ушбу турнирнинг тўлиқ кардини расман тасдиқлашди. "Барыс Арена"да ўтадиган оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида WBO ва IBF йўналишлари чемпиони, қозоғистонлик Жанибек Алимханули (16-0, 11 КО) ҳамда франциялик Анауэль Нгамиссенге (14-0, 9 КО) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки боксчи ҳам ҳали проф фаолиятларида мағлубият ва дуранг қайд этишмаган. 

Астанадаги турнирнинг тўлиқ карди:

Асосий жанг, ўрта вазнда WBO ва IBF камари учун 12 раундлик жанг: Жанибек Алимханули (Қозоғистон, 16-0, 11 КО) — Анауэль Нгамиссенге (Франция, 14-0, 9 КО)

Со-main event жанги, биринчи енгил вазнда IBF Intercontinental камари учун 10 раундлик жанг: Султан Заурбек (Қозоғистон, 19-0, 13 КО) — Азинга Фузиле (ЖАР, 18-2, 12 КО)

Супероғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 14-0, 14 КО) — Игорь Шевадзуцкий (Украина, 12-2, 10 КО)

Биринчи яримўрта вазнда 10 раундлик жанг: Батир Жукембаев (Қозоғистон, 23-1, 17 КО) — Кейн Гарднер (Буюк Британия, 17-4, 7 КО)

Иккинчи энг енгил вазнда 6 раундлик жанг: Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Николас Тордесилья (Колумбия, 2-0, 2 КО)

Аёллар ўта енгил вазнда 8 раундлик (2 дақиқадан) жанг: Балауса Муздиман (Қозоғистон, 6-0, 5 КО) — Мария Тереза Пинили (Филиппин, 7-1, 2 КО)

Ярименгил вазнда 8 раундлик жанг: Отабек Холматов (Ўзбекистон, 12-1, 11 КО) — Жейсон Кано Манигос (Филиппин, 30-12-2, 20 КО)

Яримўрта вазнда 6 раундик жанг: Торехан Сабирхан (Қозоғистон, дебют) — Йиржи Хауке (Чехия, 4-6, 2 КО)

Яримўрта вазнда 4 раундлик жанг: Акниет Алимбай (Қозоғистон, 2-0, 1 КО) — Йозеф Дубски (Чехия, 1-0, 1 КО)

Биринчи ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Алишер Абдуалим (Қозоғистон, 3-0, 2 КО) — Ашиш Чаудхари (Ҳиндистон, 3-0, 0 КО)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг