UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Моҳидил Ўктамжонова ва Асадбек Самандаров Жаҳон чемпиони! 0 17:48Нью‑Жерси губернатори ФИФАдан ЖЧ-2026 мухлисларининг саёҳат харажатларини кўтаришни талаб қилди 0 17:10"У — монстр". Мераб Двалишвили Чимаев ҳақида фикр билдирди 0 16:49Алекс Перейра UFC оғир вазнида дебютга тайёргарлик кўрмоқда (ВИДЕО) 0 16:28"Очкўз бақалоқ, менга 1 миллиард бер". Усик — Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 16:07"Интер Майами" янги бош мураббий тайинлашга шошилмайди 0 15:46Райан Гарсиянинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 15:25Осиё чемпионатининг иккинчи куни иккита медаль қўлга киритилди 0 15:04UFC чемпиони Карлос Ульберг муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 14:43Эквадорда ҳакам отиб ўлдирилди 0 14:22Шу ёзда ММАнинг иккита қоидаси ўзгариши мумкин 0 14:01Иржи Прохазка биринчи марта ота бўлди + ФОТО 0 13:40Биринчи ракеткамиз Хитой турнири 1/2 финалига чиқди 0 13:19“Металлург” клубини ёпиб юборган шахс Интерпол қидирувига берилди 0 12:58Дзюдочиларимизнинг бири финалда, яна иккиси бронза медали учун курашади 0

03 окт 18:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловга Сурхондарё вилояти ҳокимининг совғаси - 200 млн сўм топширилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати олтин медали совриндори, чемпионатнинг энг яхши спортчиси деб топилган воҳадошимиз Баҳодир Жалолов бугун Сурхондарёга келди.

Чемпионни Термиз халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олишди.

Ёшлар марказида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирокида уюштирилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби Б.Жалоловнинг нуфузли чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқларини эътироф этиб, 200 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топширди.



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалоловга бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги муносиб иштироки учун қўмондонлик томонидан лейтенант унвони берилганлиги айтилди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.



2015 йилда Россияда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон кубогида халқаро миқёсдаги илк зафарли жангини ўтказиб, олтин медал соҳибига айланган. У кўплаб халқаро мусобақалар қатори 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳамдир.

Иқтидорли боксчи 2019 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда “NABF Junior” титул камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 

2019 йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида супер оғир вазн тоифасига эга воҳадошимиз ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.

Учрашувда маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъкидлади.









Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридан барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калити топширилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 окт 09:25:42
Бахтиёр Чориев
Буюрсин. Заслужил. Россияда 5миллион рублдан беришди чемпионларга. Бу почти 750 миллион сум дегани.
   
04 окт 07:21:12
Мурод Жўраев
Фақатгина Қувада биттагина плакатда Миразизни ғалабасига бағишланган сурат илинган. Фарғонада эса кўрмадим. Бутун вилоятга ҳар бир шаҳарга 3-4тадан, йирик шаҳарларга (Фарғона, Марғилон, Қўқонларга) 5-6тадан илиб ташламийсанми. Халқ кўрсин, ғурурлансин. Бизданам исталган соҳани дунёдаги энг зўри чиқишига ишонсин, интилсин...
   
04 окт 06:35:37
Мурод Жўраев
Кам таъминланган оилаларга бериш учун пул етиб ортади юртимизда. Фақат ўзимиз каламушларга беэътибор бўлишда давом этсак, бюджетни улар ҳам емиришда давом этаверишади. Президентимизни саъй-ҳаракатлари билан талон-тарож камайди , лекин йўқолмаганини ва ҳалиям етарличалигини ҳаммамиз кўриб турибмиз.Ишимиз битса бўлди деб сўраганини жиғилдонига топшириб қўйяпмиз. 200 млн сўм нима бўпти, млрдлаб пулларни еворишяпти. Банкир банкни ўмариб қўйяпти... Шулардан гапиринглар.
   
04 окт 06:28:22
Мурод Жўраев
Риодан медал билан қайтганда ҳамма вилоят ҳокими автомашина, квартира берган бир вақтда Фарғона вилояти ҳокими Бектемирга телевизор "совға" қилганди. Менимча Миразизгаям нима беришга ўйланаётган бўлса керак: Артел оберсамми ёки Самсунг, LG...
   
04 окт 06:24:01
Мурод Жўраев
Арзийди!!! Айнан шуларга арзийди!!! Буюрсин. Насиб қилсин. Баракотли қилсин. Бу билан ёшлар илхомланади. Булар нафақат кучли жангчилар, балки ақлли, иймонли йигитлар экан. Ҳаммасини отасига раҳмат.
   
04 окт 00:55:49
Bekzod Shamsiyev
Prezident sovgasi ozi yetardi wu 200 limonni kam taminlangan oilalarga beriwsa maqsadga muvofiq bolardi bula mehnatiga yarawa oldiku
   
03 окт 21:48:56
Nuriddin 77
JCHning eng eng shiddadkor bokschisi Mirzahalilovga nimaga hech narsa berishmayapti Farģona hokimi.Ròmol bilan soqolli oģziga tiqqandan kòra mana shunaqa hayirli ishlar qisa bòmaydimi.
   
03 окт 18:42:37
Мумтоз Кодиров
Bu bola mazza qilyapdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг