UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

01 апр 21:08
Янгиликлар

Шахмат

Баракалла! "Номзодлар турнири". Синдаров пешқадамлар баҳсида асосий рақиби Фабиано Каруанани мағлуб этди

Кипрнинг Пейя шаҳарчаси шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи "Номзодлар турнири"га мезбонлик қилмоқда.

Хабар берганимиздек, мусобақада амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Гроссмейстеримиз илк турда россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этиб, иккинчи турда германиялик Маттиас Блубаум билан муросага келган, учинчи турда эса қора доналарда ўйнаганига қарамай, ўзи сингари 1,5 очкога эга бўлиб турган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳани чиройли тарзда таслим этишга муваффақ бўлганди. 

Ҳозиргина Синдаров асосий рақиби, ўзи сингари 2,5 очкога эга бўлиб турган, дунёнинг амалдаги учинчи рақамли шахматчиси америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Ушбу ғалабадан сўнг Жавоҳир 4 имкониятдан 3,5 очко тўплаб, турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг