UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0

18 апр 12:43
Янгиликлар

Бошқалар

"Баркамол авлод-2017": Финал иштирокчилари маълум бўлди

Теглар :  Баркамол авлод
Айни кунларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари Жиззах вилоятида ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига қизғин ҳозирлик кўраётир.


Ҳудудларда терма жамоалар шакллантирилиб, спорт турлари бўйича саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

Наманган вилоятида волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирокида ўтказилган мусобақа ҳам “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг республика финал босқичига саралаш вазифасини ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда рақибларидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари нуфузли спорт мусобақасининг финалида иштирок этиш имконига эга бўлди. Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.

– Саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик кўрдик, – дейди Наманган вилояти терма жамоаси аъзоси Хуршида Аҳмаджонова. – Зеро, бу мусобақа биз, ёшларнинг катта спортга қадам қўйишимиз ва келгусида юксак марраларга эришишимизда муҳим мактаб вазифасини ўтайди. Ниятим – моҳир спортчи бўлиб, спорт оламининг нуфузли мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг