05 ноя 11:11
Янгиликлар
Футбол

"Барса" футболчиси А Серия учрашувида жароҳат олди
"Барселона"нинг "Лечче"да ижарада ўйнаётган футболчиси Самуэль Умтити "Удинезе"га қарши учрашувда (1:1) жароҳат олди.
Ҳимоячи 57-дақиқада белидаги муаммолар сабаб алмаштирилди.
Умтити август ойида ижара асосида "Барселона"дан "Лечче"га кўчиб ўтганди.
У бор-йўғи учта ўйинда майдонга тушди, 8 та учрашувни эса захира ўриндиғида ўтказиб юборди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар