UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0

07 май 17:39
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин

"Барселона" ҳимоячиси Иньиго Мартинесга рақиб футболчисига тупиргани учун 4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Чемпионлар Лигаси ярим финали жавоб ўйини (3:4) биринчи таймида "Барселона" ўйинчиси билан "Интер" футболчиси Франческо Ачерби ўртасида можаро юзага келди.  

Каталониялик ўйинчи Хакан Чалханоглунинг пенальти уришидан олдин унга халақит беришга уринди. Мартинес италиялик футболчи голдан кейин яқинидан ўтиб кетаётганида унга тупирди. Ўйиннинг бош ҳаками Шимон Марчиняк бу эпизодда иштирокчиларни жазоламади.  

Ўйиндан сўнг Мартинес рақибга тупирганини тасдиқлади: "Мен унга тегиб кетмадим, акс ҳолда ҳакам мени майдондан чиқариб юборар эди. У қулоғимга бақириб гапирди, лекин бу менинг тарафимдан ортиқча реакция бўлди".

Иньиго Мартинес еврокубокларда 2-4 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг