UZ

05 июл 19:26
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" Умтитининг нархини белгилади

"Барселона" Неймарнинг трансфери учун пул топиш мақсадида ҳимоячи Самуэль Умтитини сотишга тайёр.

Каталонияликлар футболчининг сотувидан 60 миллион евро ишлаб олишмоқчи. Франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари қизиқмоқда.

25 ёшли Умтити "Барселона"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. "Лион" собиқ ўйинчиси якунланган мавсум каталонияликлар таркибида 14та ўйинда майдонга тушди.

Олдинроқ, футболчининг ўзи жамоадан кетишни хоҳламаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг