UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Криштиану Роналду: "Олтин тўп"ни Винисиус ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди" 0 09:46Ҳасанбой Дўсматов келгуси режалари билан ўртоқлашди 0 09:25Қойил! Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона аёл шахматчимиз амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди 0 09:04Эдди Хирн Турки ал аш-Шейх билан Муроджон Аҳмадалиев ҳақида гаплашди 0 08:43"Арсенал" "Эмирейтс"да ягона гол эвазига ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:22Лос-Анжелес-2028: Олимпиада йўлида регбичи қизларимизнинг имконияти йигитларимизга қараганда юқори баҳоланди 0 08:01Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан кейин Нодирбек ва Жавоҳир Топ-10`таликда, пешқадам билан фарқ 0,5 очко! 0 07:40Кутилмаган хабар: Магнус Карлсен ғалати сабаб билан жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортди 0 07:19Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди 0 19:23Ўзбекистон хоккей терма жамоаси "Ҳумо"нинг етти-саккиз нафар россиялик хоккейчисини маҳаллийлаштиради 0 19:02Шаҳрам Ғиёсов Тошкентда айиқ билан машғулот ўтказди (ФОТО+ВИДЕО) 1 18:39"Барселона" футболчиси Манчестер клубларидан бирига ўтиши мумкин 0 18:16Эдди Хирн Усик - Дюбуа реванши амалга ошишига ишонмайди. Нима учун? 0 17:51Ўзбекистон хоккей терма жамоаси 2025 йилда иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 17:24Исроил Мадримов Виржил Ортисга қарши бўлган спаррингни эслади 0

28 июл 10:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир бўлажак рақибининг кучли жиҳатлари ҳақида гапирди

Хабар берганимиздек, профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев фаолиятидаги олтинчи жангини 28 август куни ўтказади.

Чарм қўлқоп устамиз афсонавий боксчи Оскар Де Ла Хойяга қарашли "Golden Boy" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган оқшомда мексикалик Алан Кампага қарши рингга кўтарилади. Бектемир бўлажак рақиби ҳақида сайтимиз учун интервью берди.

"Мексикалик рақибим шу кунларда маълум бўлди. Ўзига яраша кучли боксчи эканлиги натижаларидан кўриниб турибди. Ҳаваскор бокслда ҳам 180 тага яқин жангларда иштирок этган экан. Бу борада у катта тажрибага эга эканлиги аниқ. Шундан келиб чиқиб, мураббийларимиз билан бирга бўлажак жангга тайёргарлик кўряпмиз. Камчиликлари ва устун жиҳатларини ўрганяпмиз. Мексикалик боксчилар чидамли бўлишади. Насиб қилса, роппа-роса бир ойдан сўнг ўтказиладиган жангда чиройли ғалабам билан юртдошларимизни хушнуд этишга астойдил ҳаракат қиламан", - деди Мелиқўзиев.

Маълумот учун, 28 ёшли Алан проф рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангда мағлубият (2 та нокаут) аламини тотиб кўрган. Ўзи эса 11 та баҳсда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Сўнгги жангини 2019 йилнинг 2 май куни Эрик Базиниянга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг