02 ноя 07:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев эртанги жанги олдидан нималар деди?
Эртага тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги "Theatre at Virgin Hotels" мажмуасида проф бокс оқшоми ташкил этилади.
Турнир доирасида иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) америкалик Дэвид Стивенс (14-1, 10)га қарши рингга кўтарилади. Иккала боксчи ҳам бир хил кўрсаткичга эга - 14 тадан ғалаба ва 1 тадан мағлубият.
"Албатта, бундай катта шоуда менга имконият берилганидан жуда хурсандман. Бунинг учун "Golden Boy", "Мир Бокса" ва жамоамга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа, ишончни оқлаган ҳолда чиройли ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламан. Ҳаммаси яхши бўлади", дея жанг олдидан ўз фикрларини билдирди Мелиқўзиев.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар