29 ноя 08:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари ЖЧ совриндори Бектемир Мелиқўзиев проф рингда тўртинчи жангида рингга кўтарилади.
Ҳамюртимиз тўртинчи жангини 13 декабрь куни АҚШда ўтказади. Бек ўша куни америкалик Ваугин Александерга қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақида Бектемир www.olamsport.com сайти муҳбирига хабар қилди.
Маълумот учун, Александер шу кунгача проф боксда 18 та жанг ўтказишга улгурган. Уларнинг 15 тасида ғалаба қозониб (9 та нокаут), 3 та жангда имкониятни бой берган.
Бектемир эса профессионал боксда 3 та жангда иштирок этган ва уларнинг ҳар уччаласини нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган. Сўнгги жангида у 2 ноябрь куни Клей Коллардни мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Бектемир Оскар де ла Хойянинг "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар