UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

28 июл 09:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР

Профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиевнинг рингдаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.

Хабарингиз бор, яқинда ҳамюртимиз АҚШга жўнаб кетган эди. Бектемир афсонавий боксчи Оскар Де Ла Хойяга қарашли "Golden Boy" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Унинг 28 август кунига мўлжалланган жангини ҳам айнан "Golden Boy" ташкил этмоқда. Бу ҳақида ушбу промоутерлик компаниясининг расмий саҳифаларида хабар берилди ҳамда расмий постер ҳам тақдим этилди.   

Мелиқўзиев оқшомнинг асосий андеркарди доирасида рингга кўтарилади. Унинг рақиби мексикалик боксчи Алан Кампа бўлади. 28 ёшли Алан проф рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангда мағлубият (2 та нокаут) аламини тотиб кўрган. Ўзи эса 11 та баҳсда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Сўнгги жангини 2019 йилнинг 2 май куни Эрик Базиниянга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.  

Бектемир Мелиқўзиев эса фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал енгган. Сўнгги жангини шу йилнинг 14 февраль куни Оскар Кортесга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Чарм қўлқоп устамиз 28 август кунига белгиланган жангида ўзига тегишли бўлиб турган WBA Continental Americas чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 июл 10:49:30
Muxsin 0605
Omad Bektemir isminga munosib bo‘lsin mushting ham
   
28 июл 10:31:55
Dark Warrior
Bektemir xali Uni xam pachag'ini chiqarib tashidi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг