UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0

16 дек 07:23
Янгиликлар

Кураш

Бел олиш ва уч кураш: Термизда кучлилар аниқланди

Термиз туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда катталар ўртасида мамлакат Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвимидаги мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақада спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра бел олиш ва учкурашнинг йўналишлари бўйича муросасиз баҳс олиб боришди.

Ўсмирлар ўртасида Абдуҳаким Мўйдинов, Маъруфжон Болтабоев, Илёсбек Аҳмаджонов, Абдуҳаким Маҳмудов, катталар ўртасида Сарвар Мирзаев, Дилмурод Жўраев, Сайфиддин Яхшибоев сингари полвонлар барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғлари билан мукофотланишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг