UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

20 дек 17:22
Янгиликлар

Дзюдо

Белбоғлар ранги ўзгарди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоБелбоғ
Azia Center Dzyudo маркази Ўзбекистон дзюдо федерацияси кўмагида ёш дзюдочилар учун рангли белбоғлар учун имтихон ўтказди.

Икки юз нафарга яқин дзюдочилар KU талаб ва мажбуриятларини муваффақиятли тарзда топширишди ҳамда янги рангли белбоғга эга бўлдилар. Бу билан улар бир даража юқорига кўтарилиб ҳам олдилар. 

Тадбирда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, терма жамоа аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлишди. Ота-оналар эса фарзандлари бажарган машқларни катта ҳаяжон билан кузатиб боришди. 

"Бугун сизлар учун унутилмас кун. Том маънода катта йўлининг бошида турибсизлар. Машғулотлар ва мусобақаларда орттирган тажрибангизни ҳакамлар назоратидан ўтказдинглар. Сизларга тилагим, меҳнат қилишдан асло тўхтаманг. Фақат меҳнат эвазига мақсадга эришиш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, сизларга ёрқин фаолият тилайман", - деди дзюдо афсонаси, Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис. 

Имтихон якунида дзюдочиларга сариқ, тўқ сариқ ва яшил рангдаги белбоғлар тантанали равишда топширилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг