06 апр 16:38
Янгиликлар
Теннис
Белинда Бенчич рақибасига учта гейм берди
АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича WTA турнири ўтказиляпти.
Сайёрамизнинг 11-ракеткаси, ушбу мусобақанинг амалдаги ғолибаси Белинда Бенчич иккинчи давра учрашувида WTA рейтингида 148-ўринни эгаллаб турган канадалик Кэтрин Себовни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/0, 6/3.
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Олтмиш икки дақиқа давом этган баҳсда Бенчич 1 та эйс, 5 та брейк қайд этди ва қўшхатога йўл қўймади. Энди швейцариялик теннис маликаси Credit One Charleston Open турнирининг навбатдаги босқичида америкалик Шелби Рожерсга қарши кортга чиқади. Шелби ватандоши Кэти Макнейлидан устун келган - 6/7(4), 7/5, 6/1.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар