UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0

04 ноя 13:56
Янгиликлар

Футбол

Белотти vs. Шомуродов

Ўтган ёз Андреа Белотти эркин агент сифатида “Рома”га келиб қўшилди ва 1+2 кўринишида шартнома имзолади.

Албатта, мазкур трансфер ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келмагани аниқ. Чунки, Шомуродов энди нафақат Тэмми Абрахам, балки, Белотти билан ҳам асосий таркиб учун курашишига тўғри келарди. Бундан ташқари, клуб 27 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламади ва мавсум давомида режаларига уни ҳам киритгани хабар қилинганди. Аммо Элдор ҳозиргача клуб либосида ҳали бирорта ҳам ўйинни асосий таркибда бошламади. Балки, у А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетгани яхшимиди?

Жозе Моуринью ўзи учун "ёқимтой" бўлган италияликка кўпроқ имкон бермоқда. Хўш, у бу ишончни оқлай оляптими ўзи?

Келинг, Белотти ва Шомуродовнинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Андреа Белотти, 28 ёш

Умумий 14 та учрашувда (6 та асосий, 8 таси захирадан) майдонга тушди ва фақатгина битта ўйинда (ХИК – “Рома” 1:2) захирада қолдирилди;

Иккита гол урди – ХИК (3:0) ҳамда “Бетис” (1:1) билан ўйинда;

Белотти ўйнаган баҳсларнинг 8 тасида “бўрилар” ғалабага эришди, 5 тасида ютқазди ва бир марта дуранг ўйнади;

Майдонда умумий 610+ дақиқа ҳаракат қилди.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 63 та (71 фоиз аниқ);

Ҳужум яратилган паслар – 6 та;

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 6 км;

Энг юқори тезлиги соатига 33,12 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 4 та;

Ноаниқ зарбалар – 1 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 8 марта;

У қўполлик ишлатган – 7 марта.

Элдор Шомуродов, 27 ёш

Умумий 7 та учрашувда қатнашди ва барчаси захирадан майдонга тушди. 11 та ўйинда қайдномадан жой олди, аммо баҳсда иштирок этмади – 4 таси Европа Лигаси, 7 таси А Серияда;

Мавсумдаги ягона голини “Лудогорец”га қарши (1:2) ўйинда айнан Белоттининг ўрнига захирадан тушиб, уришга эришди;

Элдор қатнашган ўйинларнинг 3 тасида римликлар ғалаба қозонган ва 4 тасида имконият бой берилган;

Майдонда умумий 91+ дақиқа (!) ҳаракат қилган.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 20 та (85 фоиз аниқ);

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 2 км;

Энг юқори тезлиги соатига 32,22 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 1 та;

Ноаниқ зарбалар – 2 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 1 марта.

+БОНУС

Ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун Шомуродовни кўпроқ ўйнашини хоҳлаётгандек кўринаётгандирмиз, аммо октябрь бошида EA Sports компанияси ФИФА 23 симуляторида ҳафта рамзий жамоасига ҳамюртимизни ҳам киритди ва унинг халқаро майдондаги (Коста Рика – 1:2 ва Камерун – 1:1 билан ўртоқлик ўйинларида) иштирокини юқори баҳолаб, рейтингини кўтариб қўйганди.

“WhoScored” статистик портали жорий мавсум ҳисоб-китобига кўра эса Элдор ўртача 6,19 баллга, Белотти 6,37 баллга баҳоламоқда.

Хулоса ўзингиздан…


Муаллиф: Элдор Акмурзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг