12 окт 07:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр
Биринчи оғир вазн тоифасида WBA ва WBO камарлари соҳиби бўлган боксчи Дэвид Бенавидес (32-0, 25 нокаут) келажакда супероғир вазн тоифасига ўтишни режалаштираётганини айтди.
"Оғир вазн — мен ҳам албатта кузатиб борадиган тоифа. Аммо ҳозирда крузер вазнда мени иккита йирик жанг кутмоқда. Аввал Жей Опетайя бор, кейин эса, менимча, Бетербиев биринчи оғир вазнга кўтарилади.
Шундан кейин Усик билан жанг ўтказишни албатта хоҳлайман. Шунингдек, “Лўлилар қироли” (Тайсон Фьюри) ҳам мен ҳақимда гапирганини кўрдим. Ҳозир мен бу ерда фақат ўзимни синаш ва буюк боксчига айланишга ҳаракат қилиш учун турибман. Шунинг учун Усик ва Тайсон Фьюри билан жангларни ташкил қилиш имкони бўлса, мен тайёрман", — дея Бенавидеснинг сўзларини келтиради Bad Left Hook портали.
Ҳавола :
Манба : Bad Left Hook
Фикрлар