28 сен 13:18
Янгиликлар
Беш афсонавий трилогия. Шубҳасиз, Головкин ва Канело жанги улар билан тенглаша олмайди
18 cентабр куни Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги трилогия мексикаликнинг сўзсиз ғалабаси билан якунланди. Умуман олганда, трилогиялар бокс тарихига афсонавий қарама-қаршиликлар сифатида киради. Аммо катта умидлар ва ваъдалар билан ташкил қилинган Канело ҳамда “GGG” трилогиясининг бу қаторга кириши, даргумон.
Мексикалик ўзининг берган ваъдаси яқинига ҳам кела олмади. Бироқ Альварес ва Головкин баҳсида кузатилмаган ўзгача услуб, ҳақиқий драма бошқа жангларда бор эди.
5. Артуро Гатти-Микки Уорд
Спорт тарихидаги энг ажойиб қарама-қаршиликлардан бири. Гатти ҳам, Уорд ҳам ўртамиёна жангчи бўлганлиги сабабли, кўпчилик бу баҳсга эътибор қилмаган эди. Лекин улар бу трилогия билан номларини бокс тарихига муҳрлашди. Биринчи жанг томошабинларни шунчалик хурсанд қилдики, натижада ташкилотчилар реваншни уюштиришди. Ҳисоблар тенг келганида эса, ғолибни аниқлаш мақсадида дуэлдан трилогияга ўтилди.
Рингда жуда кўп қон тўкилди. Биринчи жанг тезкор ҳужумларга бой бўлди. Иккинчи қарама-қаршилик эса мағлубиятдан хулоса чиқарган Гаттининг ҳукмронлиги остида ўтди. Учинчи баҳснинг тўртинчи раундида Артуронинг қўли синди, аммо рақибининг умидсиз қаршилигини ҳам енга олди. Муросасиз кечган жангларга қарамасдан, улар яхши дўст бўлиб қолишди.
Ташкилотчиларга эса битта савол қолмоқда: улар ўртасида ҳеч бўлмаганда битта 12 раундлик жанг ўтказишнинг иложи йўқмиди? Чунки учта баҳс ҳам 10 раундлик форматда ташкил қилинган эди.
4. Тайсон Фьюри-Деонтей Уайлдер
Айниқса, оғир вазн тоифасидаги трилогиялар ажойиб ўтади. Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши жангда ўзини кўрсатиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Биринчи баҳсда лўлилар қироли 12 раундлик шафқатсиз нокдаундан ўзини тиклаб, Уайлдерни мағлубиятга учратди ва ўзининг афсонавий қайтишини оммага намойиш қилди. Икки нокдаунга қарамасдан, Фьюри барибир кучли кўринар эди. Бироқ ҳакамларнинг фикри турлича бўлди ва жанг дуранг билан якунланди.
Шу орқали Фьюрининг даромади ҳам анча кўпайди ва унинг ўзи ҳам халқ чемпионига айланди. Бир йиллик қайта тикланиш учун қилинган ҳаракатлар ҳамда азоблар ўзининг натижасини кўрсатди. У Уайлдернинг фаолиятидаги илк мағлубиятини муддатидан олдин ғалаба қозониш орқали туҳфа қилди. Қарама-қаршилик масаласи шу билан ёпилиши мумкин эди, бироқ Деонтей судда Фьюри билан яна бир марта жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ва бу бесамар кетмади.
Жангчилар оғир вазн тоифаси тарихидаги энг ажойиб жанглардан бирини намойиш қилишди. Дастлаб, Уайлдер учинчи раундга келиб канвасда ётиб қолди. Кейинги уч дақиқада эса Фьюрининг ўзи икки марта нокдаун ҳолатига тушди. Аммо лўлилар қироли рақибининг устидан ҳукмронлигини ўрнатди ва охирги раундларда уни мағлубиятга учратди. 10-раундга келганида чарчаган америкалик иккинчи марта нокдаунга, охир-оқибат 11-раундда эса нокаутга учради. Бундай ишончли якунга қарамасдан, Уайлдер ҳали ҳам рақибини ҳурмат қилмайди ва у билан яна жанг қилишни истайди.
3. Шугар Рей Леонард-Роберто Дюран
80 йиллар-ўрта вазн тоифасидагилар учун олтин давр. Ушбу интригадан Шугар Рей Леонард, Роберто Дуран, Томас Хирнс ва Марвин Хаглерлардан иборат квартет ўрин олди. Ўша даврнинг энг қизғин қарама-қаршилиги Леонард ҳамда Дуранд ўртасида бўлган. Илк икки учрашув 1980 йилда ташкил қилинган.
Биринчи жанг тажовузкор панамалик сценарийси асосида шиддатли ва муросасиз кечди. Натижада 46 минг томошабин Дюраннинг ғалабаси билан якунланган 15 раундлик даҳшатли баҳснинг гувоҳи бўлишди. 1980 йилнинг охирида улар яна рингга кўтарилишди. Бу сафар эса муваффақият Леонардга кулиб боқди.
Унинг рақибини очиқчасига менсимасдан қилган ҳаракатлари панамаликнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. 8-раунд сўнгида у Шугар Рейга тескари қараб олиб, жангни давом эттиришдан бош тортди ва бу ҳолатга жавобан шунчаки, елка қисиб қўйди. Шарҳловчи Говард Косел бу ҳодисага «Но Масс» яъни «Бўлди, етарли» ибораси билан муносабат билдирди.
Ҳал қилувчи ринг тўққиз йилдан кейин бўлиб ўтди. Ўша вақтда 38 ёшли Дюран ортида 100 га яқин жанг бор эди. Леонард эса бу пайтда таътильдан қайтиб, Томас Хирнс билан реванш ўтказишга муваффақ бўлди. Кейинги ғалаба яна Шугар Рейга насиб қилди, шунингдек у бир вақтнинг ўзида Робертодан WBC камарини ҳам олиб қўйди.
2. Марко Антонио Баррера-Эрик Моралес
Мексика услуби ҳақида гапирилганда, кўпчилик шу жангни ёдга олади, чунки улар ўзларида бу услубни кўрсата олган. Рингдаги даҳшатли курашдан ташқари, улар ўртасида шахсий адоват ҳам бор эди. Моралес Баррерни, маълумоти бўйича архитектор бўлган Марко Антонио эса рақибини акценти сабаб ҳиндистонлик қишлоқи деб атаган.
Шунингдек, бу ерда ақлбовар қилмайдиган баҳслар бўлди, булардан иккитаси нуфузли "The Ring"нинг нашрига кўра йилнинг энг яхши жанглари деб топилди. Биринчи жанг Моралеснинг томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлган ҳакам қарори билан қўлга киритган баҳсли ғалабаси билан тугади. Ҳаттоки, WBО ҳам янги чемпионни тан олмасдан, Барреранинг унвонини ўзида қолдирди. Бироз вақт ўтиб Марко Антонио реванш ташкиллаштиришга муваффақ бўлди. Аммо бу сафар унинг ғалабаси баҳсли бўлиб қолди.
Ҳал қилувчи трилогия икки йил ўтиб бошқа дивизионда яъни ўрта енгил вазнда бўлиб ўтди. Ташқи тарафдан Моралес чемпионлик унвонига лойиқ кўринар эди, лекин Баррерага гавдасининг кичиклиги ҳалақт бермади. Ниҳоят, Марко қарама-қаршиликка барҳам бериб ғалаба қозонди. Жангдан сўнг Антонио рақибига ярашишни таклиф қилди, аммо Эрик бунга жавобан унга сув сачратиб юборди. Шу тариқа, у яна келишмовчилик келтириб чиқарди. Жангчилар ўртасидаги низо ўзларининг фаолиятларини тугатганидан йиллар ўтгандагина барҳам топди ва охир-оқибат улар дўст бўлиб қолишди.
1. Муҳаммад Али-Жо Фрейзер
Тарифлашга изоҳ қолдирмайдиган-трилогия. Шу қарама-қаршилик сабаб Муҳаммад Али афсонага айланган бўлса, Жо Фрейзер эса биринчилардан бўлиб Алидан енгилганлар қаторидан жой олди. Учала баҳс ҳам тузилиши жиҳатдан бир-бирига ўхшамаган. Биринчи жангда Жо ринг бўйлаб рақибини тақиб қилиб, ҳужум қилди. Али учун бу дисквалификациядан кейинги учинчи жанг бўлиб, бундан унинг яқин дўсти фойдаланди.
Реваншда Али устунлик қилиб, Жо зарбаларини қайтаришни уддалади. Унинг ҳаракатлари аниқ эди, бироқ ҳакамлар буни назарга ҳам олишмади. Шу тариқа, умумий ҳисоб 1:1 бўлди. Уларнинг трилогияси жуда ажойиб ўтди. Манилада бу жанг ҳақида жуда кўп айтилган ва ёзилган. Ўша вақтда жангчилар рингда ўлишга ҳам тайёр бўлган, хусусан, собиқ дўсти билан тўқнашувга Фрейзернинг шахсий адовати ҳам сабаб бўлган. Муҳаммаднинг оммавий ахборот воситаларида айтган гаплари Фрейзерга ва унинг оиласига таъсир қилган бўлиши ҳам мумкин.
Али ва Фрейзер охирги раундгача кураш олиб боришди. Ўшанда Муҳаммад ҳакамдан жангни тўхтатилишини сўради, Жо эса якунлашга тайёр эмас эди. Бироқ Фрейзер учун унинг мураббийи баҳсни тўхтатди, чунки у шогирдининг 14 раунддан кейинги ҳолатига чидаб тура олмади. Мана шу қарор сабаб бокс тарихи биринчи ва охирги марта ўзгарди. Ҳакамлардан биронтаси сал эътиборлироқ бўлганида, балки ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди…
Фикрлар