UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0

25 авг 14:26
Янгиликлар

Кураш

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари энди кураш бўйича ҳам беллашади

Теглар :  Кураш
Спортни ривожлантириш вазирлигида кураш бўйича маҳалла ёшлари ўртасида “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг ўтказилиш тартиби ҳамда 2023 йилги календарь режага киритилаётган Республика ва халқаро мусобақалар муҳокамасига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Дастлаб ўқув-семинар иштирокчилари учун “Кураш истиқболлари” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Шундан сўнг тадбирни Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов кириш сўзи билан очиб берди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумидан бошлаб оммавий спорт мусобақалари дастурига миллий қадриятимиз бўлмиш кураш мусобақалари ҳам киритилди. Айни вақтда мусобақаларга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда”, - деди А.Аслонов ўз сўзида.

Тадбир доирасида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов курашнинг тарихи ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шариф Мўминжонов эса “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш бўйича “Бош Прокурор кубоги” мусобақаларининг ўтказилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берди.

Эслатиб ўтамиз, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасидаги танлов ва мусобақаларга аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 августидан 9 сентябрига қадар давом этиши режалаштирилган. 10 сентябрдан эса мусобақа ва танловларга старт берилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг