UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29АФА президенти Скалонининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:56"Ростерни 100 фоиз йўқ қилади" — Топуриянинг менежери Абдель-Азизни кескин танқид қилди 0 18:18Ислам Махачев қайси стадионда жанг ўтказиш истагида эканини айтди 0 17:44Кормье Царукян ва Оливейра ўртасидаги жанг бекор қилинганини тасдиқлади 0 17:13"Атлетико" Серлотни 40 миллион еврога сотишга тайёр 0 16:37Карлос Пратес: "Кейинги жангда ўша лаънати камарини тортиб оламан" 0 16:03Дюбуа ва Уордли ўртасидаги иккинчи жанг санаси маълум бўлди 0 15:32Махачевнинг мураббийи: "Ислам Йен Гэррини партерга тушириши шарт эмас" 0 14:59"Ливерпуль" Баркола бўйича келишувга эришди 0 14:27Рой Жонс Усик иштирокидаги орзу қилинган жанг ҳақида гапирди 0 13:53Гэтжи Махачев билан жанг учун UFC чемпионлик камаридан воз кечмоқчи 0 13:26Абу-Даби UFC 333 турнирининг асосий жанги деярли маълум + ФОТО 0 13:01Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси! 0 12:36WBА Мурат Гассиевнинг рақибини эълон қилди. У мағлубиятсиз британиялик! 0 12:05Шара Буллетнинг RAF лигасидаги дебюти ватандошига қарши бўлади + ПОСТЕР 0

16 янв 09:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Бешта муҳим ташаббус доирасида ҳудудларга спорт карвони жўнатилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз ёшлари маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббусларнинг иккинчи йўналиши ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, ўтган давр мобайнида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда спорт жиҳозлари ва инвентарлари жой олган спорт карвонини мамлакатимиз ҳудудларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

-  Сир эмаски, бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга қаратилганлиги замирида ҳам улкан маъно мужассам, десам хато бўлмайди. Мана ҳозир Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига жўнаб кетаётган спорт карвони мамлакатимизнинг эртаси бўлган ёшларни янада етук спортчилар бўлиб улғайишига хизмат қилади. Ажабмаски, улар орасидан келгусида номдор спорт юлдузлари, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқса, - деди спорт карвонини кузатиш маросимида сўзга чиққан Танзила Камоловна Норбоева.


Шундан сўнг барча ҳудудлардан келган масъул вакилларга махсус сертификатлар топширилди ва улкан спорт карвони республикамиз бўйлаб йўлга чиқди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ёшларига жўнатилган ушбу спорт карвонидан умумий қиймати қарийб 50 миллиард сўмлик 96 турдаги спорт жиҳозлари, инвентарлари ва кийимлари жой олган. Шундан 19 миллиард 316 миллион 802 минг сўмлик спорт жиҳозлари мамлакатимиздаги 230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига етказиб берилади.

Бундан ташқари, юртимизда волейбол спортини янада ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 30 миллиард 309 миллион 22 минг сўмлик спорт жиҳозлари, инвентарлари ва кийимлари эса республикамиздаги 7 542 та умумтаълим мактабларига жўнатилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг