UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0

09 сен 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиев - Дайнес чемпионлик жанги расман тасдиқланди

Ярим оғир вазн тоифасида WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Артур Бетербиевнинг навбатдаги ҳимоя жанги расман тасдиғини топди.

Россиялик жаҳон чемпиони 23 октябрь куни Москва шаҳрида германиялик Адам Дайнес (19-1-1, 10 КО) билан тўқнаш келади. 

"Жангимнинг янги санаси — 23 октябрь, рақибим эса Германия боксчиси Адам Дайнес бўлади. Москвада ўтадиган чемпионлик ҳимоя жангида сизларни чиройли ғалабам билан хушнуд этишга ҳаракат қиламан. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат", — дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Бетербиев.

Аслида Артур Бетербиев ўзининг IBF камарига расмий даъвогар Мэн Фаньлунга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин коронавирус пандемияси сабаб жанг қолдирилди. Кейин эса хитойлик боксчининг АҚШга кела олмаслиги маълум бўлди. Артурнинг янги рақиби Адам Дайнес фаолиятидаги ягона мағлубиятини айнан Фаньлундан қабул қилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг