UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

29 дек 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиевнинг жанги коронавирус сабаб бекор бўлди

Яримоғир вазн тоифасида WBC ва IBF камарлари соҳиби Артур Бетербиев коронавирусга чалинди.

Россиялик жаҳон чемпионининг жанги 2021 йилнинг 30 январь кунига белгиланганди. Бетербиев шу куни германиялик Адам Дейнесга қарши рингга кўтарилиши керак эди. 

"Қадрли дўстлар! Афсуски, менда коронавирус тасдиқланди. Шу сабабдан менинг Адам Дайнес билан ўтказадиган жангним номаълум муддатга кўчирилади. Имкон қадар тезроқ касалликдан фориғ бўлиб, сафга қайтишга ҳаракат қиламан. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман", — дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Бетербиев.

Эслатиб ўтамиз, аслида Бетербиев — Дейнес жанги октябрь ойида ўтказилиши лозим эди. Лекин Артурнинг жароҳати сабаб жанг қолдирилганди. Бетербиев охирги жангини 2019 йилнинг октябрь ойида украиналик Александр Гвоздикка қарши ўтказиб, рақибини мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг