UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0

27 авг 16:06
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King Cup. Ўзбекистон Мўғулистонни мағлуб этиб, "Asia/Oceania Group II" босқичи ғолибига айланди

22-27 август кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри "Billie Jean King Cup" мусобақаси баҳсларига мезбонлик қилди.

"Billie Jean King Cup" мусобақаси "Asia/Oceania Group II" босқичи "А" гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳидаги барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб, "Б" гуруҳи ғолиби Мўғулистон терма жамоасига қарши финалда кортга чиқди. Дастлабки учрашувда Оминаҳон Валиҳанова Мартаа Чогсомжавга 5/7, 2/6 ҳисобида имониятни бой бериб қўйди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳсда эса Акгул Аманмурадова Маралгоо Чогсомжавни 6/2, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўртадаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

Ҳал қилувчи баҳсда эса Акгул Аманмурадова ва  Оминаҳон Валиҳанова жуфтлиги Мартаа Чогсомжав/Маралгоо Чогсомжав тандемини 6/2, 6/3 ҳисобида мағлуб этиб, "Billie Jean King Cup" мусобақаси "Asia/Oceania Group II" босқичи ғолибига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг