UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

18 июн 18:45
Янгиликлар

Теннис

Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги норасмий Жаҳон чемпионати — Billie Jean King кубоги ўтказиляпти.

Бугун мусобақанинг II Осиё/Океания гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияга қарши кортга чиқди.

Дастлабки баҳсда юртимизнинг учинчи ракеткаси Дарья Шубина Анжали Кирана Жунартога қарши ўйнаб, 0:2 (6/7, 6/7) ҳисобида таслим бўлди. Иккинчи ўйинда эса кутилмаганда Нигина Абдураимова ўрнига Сабрина Олимжонова кўриниш берди. Эътиборлиси, Олимжонова ўз ўйинида Мишка Синклейр Гоенадидан устун келди — 2:0 (6/3, 6/3).

Ҳал қилувчи учинчи тўқнашувда эса Абдураимова/Шубина жуфтлиги Индонезиянинг аввалги икки ўйинда кортга чиққан вакилалари олдида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди — 0:2 (6/7, 5/7).

Шундай қилиб, Оқгул Омонмуродова сардорлиги остидаги теннисчи қизларимиз ўзларининг иккинчи ўйинида иккинчи мағлубиятини қаршилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг