UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

10 май 21:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Билол ёки Маддалена? Olamsport.com журналистлари UFC 315 марказий жанги учун тахмин билдиришди

Эртага тонгда Канаданинг Монреаль шаҳрида ММА бўйича UFC 315 мусобақаси ташкил этилади.

Мусобақанинг марказий беллашувида ярим ўрта вазн чемпиони Билол Муҳаммад австралиялик даъвогар Жек Делла Маддалена билан баҳс олиб боради.

Olamsport.com журналистлари ушбу жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Камолиддин Алимов (Olamsport.com бош муҳаррири):

"Иккиси ҳам деярли бир йил жанг қилмади, иккисини ҳам жанги қолдирилди ўртада. Рақобатбардош жанг бўлади. Маддалена еттита жангдан бери ютқазмай келяпти, лекин тажриба юзасидан Билол устунроқ. Шу юзасидан имкониятлар 55 % га 45 %, устунликни Билолга берган бўлардим. Жек ҳам ўз имкониятидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилади. Шундай экан, бу жангга тахмин билдириш қийин экан. Лекин чемпион Билолнинг имкониятларини юқори баҳолайман. Жанг тўлиқ давом этса керак".

Азиз Тўхтамуродов (Olamsport.com муҳаррири):

"Билол Муҳаммад ниҳоят камарини ҳимоя қилади. Унинг Шавкат Раҳмонов билан жангини кутгандим. Аммо ҳозирча бу жанг ташкил этилмади. Маддаленага қарши жангда Билол тажриба бобида устун ҳисобланади ва жангни назорат қилса керак. Шунингдек у Нурмагомедовлар жамоаси билан шуғулланиб, курашини янада кучайтириб олган бўлиши керак. Тахминим: Билол Муҳаммад очколар эвазига ғалаба қозонади. P.S: Енгил вазнда Махачев - Топурия жангини кўришни истайман :)".

Сарвиноз Рахмонқулова (Olamsport.com журналисти):

"Бу жангда Билол Муҳаммад ютади. Унга мухлислик қиламан".

Диёрбек Мавлонов (Olamsport.com журналисти):

"Мухлислик борасида менда ҳар икки жангчига нисбатан умуман симпатия йўқ. Лекин Маддаленанинг фаолиятини ўрта вазндаги чемпион — Дрикюс Дю Плессиникига ўхштаман, кўпчилик паст баҳо беради, лекин у мухлисларга аксини кўрсатади. Шундай экан, эртанги жангда мен ҳам аутсайдер сифатида кўрилаётган Жек Делла Маддаленадан ғалаба кутаман".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг