UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

26 мар 08:07
Янгиликлар

Футбол

Биринчи лигада 29 та жамоа иштирок этади: Самарқанддан 3 та клуб

Теглар :  Биринчи лига
Бир йил муқаддам уларнинг сони 30 тани ташкил этган эди.

“Шунга қарамай, Лига байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар сони ўтган мавсум билан солиштирганда 7 тага кўпайди. Буни Пролига қатнашчилари сонининг ортиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, Ассоциация ҳузурида ташкил этилган 14 та ҳудудий футбол академияси ҳамда Республика футбол академиясининг фарм жамоаси илк бор тўлиқ таркибда Биринчи лигада тўп тепади.

Биринчи лиганинг минимал талабларини лозим даражада бажара олмаган клублар Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди. Маълумки, исталган мусобақамизда иштирок этувчи клуб Лига билан қатнашчилик бўйича шартнома имзолайди. Клуб мазкур шартнома шартларига риоя қилиш, шунингдек, мусобақа билан боғлиқ регламент талабларини лозим даражада бажаришни кафолатлайди, акс ҳолда Лиганинг қатнашчилар сафидан чиқариш бўйича қарорини қабул қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўтган мавсум Биринчи лигада иштирок этган “Боғдодчи”, “Қумқўрғон”, “Чиғатой”, “Иштихон”, “Замин” (мусобақанинг амалдаги ғолиби) каби клубларга фаолиятини ҳудудий Иккинчи лига мусобақасида давом эттириш тавсия этилди.

Мазкур клублар орасидан “Қумқўрғон” ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ва Лига талабларига беписанд муносабатда бўлганидан келиб чиқиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан аввалроқ мусобақалардан четлаштирилганди. “Чиғатой” эса бир неча мавсум давомида Биринчи лигада имтиёз асосида иштирок этиб келган бўлса-да, Лиганинг жорий мавсум 31 январга қадар белгилаб берган талабига лоқайд муносабатда бўлди, шунингдек, футбол мактабининг том маънода клубга айланиш борасидаги таклифларини ортга суриб келди. Мазкур ҳудудларнинг “Сурхондарё ФА” ҳамда “Тошкент ФА” каби жамоалари эса Ассоциация билан келишилган ҳолда Биринчи лигага қўшилди.

“Боғдодчи” ҳамда “Иштихон” клубларининг мусобақада фаолиятини давом эттириши бўйича Лига томонидан йўл харитаси белгилаб берилди. Кеча — 24 март куни Лига ишчи гуруҳи мониторингнинг сўнгги босқичи учун Иштихонда бўлди. Ишчи гуруҳ баёнига кўра, клуб мутасаддилари ўтган вақт давомида фақатгина Лигани чалғитишга ҳаракат қилган, бироқ ҳудуддаги стадионда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бунгача қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича қолган. Шундан келиб чиқиб, мазкур икки клубга иштирокини Иккинчи лигада давом эттириш юзасидан тавсия берилди. Фарғона вилоятидан “Ҳавоқанд”, Самарқанднинг эса бир йўла уч клуби — “Самарқанд ФА”, “Шердор” ва “Азур” Лига мусобақасида қатнашади.

Намангандаги “Марказий” стадионида таъмирлаш ишларини олиб бораётган, асосий таркибда бир қатор ислоҳотларни амалга оширган “Навбаҳор” клубининг фарм жамоаси ўз хоҳишига кўра турнирдан чиқиб кетди. Ассоциация томонидан ўтказилган пулка мусобақасида муваффақиятли иштирок этган вилоятнинг “Баркамол” клуби эса мусобақага қўшилди.

Мусобақага янги қўшилган клублар 2026 йилги мавсум давомида Лига мониторингида бўлади. Улар “Каттақўрғон”, “Лочин” каби клублар сингари ривожланиши, “Дўстлик”, “Локомотив БФК”, “Цементчи” каби аниқ йўналишга тушиб олиши ёки юқорида номлари келтирилган клублар каби мавсум сўнгида мусобақадан четлаштирилиши мумкин. Регламент талабларига риоя қилмаган ва уларга нисбатан беписанд муносабатда бўлган клублар Лига қатнашчилари сафида бўлмайди.

Биринчи лига формати ва бошқа масалалар ҳақида тез кунларда хабар берилади”, – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг