UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 мар 11:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол Канело билан жанг олдидан украиналикларга тинчлик тилади: "Мен жуда хафаман"

Теглар :  Дмитрий Бивол
Яқиндагина Тошкентда машғулот ўтказган жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол Украинадаги воқеалар ҳақида гапирди.

WBА Дмитрий Бивол ва замонамизнинг энг яхши жангчиси мексикалик Сауль Канело Альварес (57-1-2, 39 КО) ўртасидаги тўқнашувига яшил чироқ ёқди, чунки катта пул хавф остида қолиши мумкин эди. Жангчилар илк матбуот анжуманини ҳам ўтказиб улгурдилар.

Бивол Украинадаги вазиятдан қаттиқ ҳавотирда: “Украинада ва Россияда менинг дўстларим кўп. Менинг оилам ҳозир Россияда. Ҳамма жойда дўстларим бор. Уларга фақат тинчлик ва яхшилик тилайман. Украинада бўлаётган воқеалардан жуда хафаман. Ҳар куни эрталаб уйғонаман, янгиликларни ўқийман ва бу тез орада тугашига умид қиламан", - деди Бивол.

Бивол Россия Федерациясининг жиноий режимини қоралашга ёки ҳеч бўлмаганда Россиянинг ҳозирги президентининг тарафдори эмаслигини айтишга журъат эта олмади. Шунингдек, у "Wоrld of Sport" промоутерлик компаниясидаги ҳамкасблари Александр Поветкин ва Денис Лебедевнинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни қўллаб-қувватлаётганликларини очиқ эълон қилган баёнотларига изоҳ бермади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг