UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

31 дек 08:47
Янгиликлар

Шахмат

Блиц бўйича жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз 36-ўрин бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Бироз аввал жаҳон чемпионатининг блиц, яъни тезкор шахмат баҳсларида саралаш босқич учрашувлари якунланиб, плей-оффга йўл олган шахматчилар маълум бўлди. Афсуски, блиц гроссмейстерларимиз учун омадсиз келди. Ўтказилган 13 та партияда энг яхши натижамиз 8 очко ва 36-ўрин бўлди. 

Эркаклар ўртасидаги мусобақада Шамсиддин Воҳидов (2593) 13 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 36-ўринни эгаллади. Жавоҳир Синдаров (2628) ва Нодирбек Абдусатторов (2707) ҳам 8 очкодан тўплашди. Улар мос равишда 37 ва 39-поғоналардан жой олишди. Жаҳонгир Воҳидов (2546) 7,5 очко билан 57, Муҳиддин Мадаминов (2471) эса 6,5 очко билан 87-ўрин билан кифояланди.

Уч нафар гроссмейтеримиз оз бўлса-да, умумий мукофот жамғармасидан улушга илиниб қолишди. Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 1562 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотини қўлга киритишди. Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.   

Ўн уч тур якунларига кўра Топ-8`таликка кирган шахматчилар плей-офф босқичига йўл олишди. Бу гроссмейстерларнинг бари 9,5 тадан очко жамғаришди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра, FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Ян Непомняший биринчи ўринни эгаллади. Кучли саккизликка рапид баҳсларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 18 ёшли рус шахматчиси Володар Мурзин якун ясаб берди. 

Бугун 1/4, 1/2 ҳамда ҳал қилувчи финал баҳслари ўтказилади ва қизиғи, чорак финалда рус дербисига гувоҳ бўламиз. Непомняший Мурзин билан ҳисоб-китоб қилади. Саралашда мағлубиятга учрамаган иккинчи иштирокчи Магнус Карлсен АҚШ вакили Ханс Ниеманн билан тўқнаш келади.     


Блиц жаҳон чемпионати. 1/4 финал жуфтликлари:

Ян Непомняший (FIDE) - Володар Мурзин (FIDE)

Уэсли Со (АҚШ) - Алиреза Фирузжа (Франция)

Фабиано Каруана (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)

Магнус Карлсен (Норвегия) - Ханс Ниеманн (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг