24 июл 18:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боб Арум Ломаченконинг келажаги ҳақида гапирди
Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум Василий Ломаченконинг келажаги ҳақида гапирди.
"Жума куни биз Лос-Анжелесдаги ресторанда бирга тушлик қилдик. Мен, Лома, менежер Эгис Климас ва Анатолий Ломаченко. Василий "Мен нафақага чиқмайман" деди. Бу тушунарли.
Навбатдаги режаларни муҳокама қилдик ва бу йил унга жанг ташкил қилмасликка қарор қилдик. У АҚШда икки ҳафта бўлиб, кейин Украинага кетишини, машғулот қилмай, болалари билан вақт ўтказмоқчи эканлигини айтди.
У нафақага кетмоқчи эмас ва келаси йили жанг қилмоқчи. Барчаси ажойиб. Кун яхши ўтди", - деди Арум.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар