21 май 12:16
Янгиликлар
Бокс/ММА, Муайтай
Бобир Тагиевнинг Mangu Лигасидаги дебют жанги тасдиқланди (ПОСТЕР)
Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Mangu 3 турнири учун навбатдаги жанг эълон қилинди.
Мусобақада ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Бобир Тагиев ҳам иштирок этади.
У Лигадаги илк жангини молдовалик Александру Бублеяга қарши ўтказади. Ярим ўрта вазн тоифасидаги беллашув муай-тай қоидалари асосида кечади.
Mangu 3 турнирининг марказий жанги ҳамюртимиз Хотамбек Бойназаров ҳамда португалиялик Ренжел де Са ўртасида кечади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар