31 мар 16:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бобоусмон Батуров техник нокаут эвазига ғалаба қозонди
Кеча, 30 март куни Жиззах шаҳрида Evolution Boxing Promotion промоутерлик компанияси томонидан проф бокс оқшоми ўтказилади.
Ушбу жанг кечаси доирасида жиззахлик боксчимиз Бобоусмон Батуровнинг ҳам рингга кўтарилди. Мазкур жангда унга бошқа бир ҳамюртимиз — Шоҳрух Ашуров рақиблик қилди.
6 раундга мўлжалланган жанг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69.9 кг) ташкил этилади. Баҳс 2-раунддан сўнг якунланди. Бобоусмоннинг кетма-кет ҳужумларидан сўнг Ашуровнинг бурчаги жангни давом эттирмасликка қарор қилди.
Шу тариқа, Батуров проф фаолиятидаги 7-жангида 5-ғалабасига эришди. У шунингдек 2 маротаба дуранг ҳам қайд этган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар