UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

26 мар 09:44
Янгиликлар

Футбол

“Бобур Арена” 24/7 форматдаги мажмуага айланади

Андижон футболи учун муҳим ва тарихий қадам қўйилди.

“Бобур Арена” стадионида янги, кенг қамровли лойиҳанинг тамал тоши қўйилди. Бугун бу ерда вилоят ҳокими, фаоллар, фахрийлар, ташкилот ва клуб раҳбарияти ҳамда кўплаб мухлислар жам бўлиб, эзгу ниятлар билан дуои фотиҳа қилинди. Шунингдек, халқ анъаналарига хос тарзда қўй сўйилиб, элга ош тарқатилди.

Бу ташаббус оддий қурилиш эмас — бу “Бобур арена”ни бутунлай янги босқичга олиб чиқадиган лойиҳа.

Режага кўра, стадион ҳудудида кечаю кундуз, яъни 24/7 форматда фаолият юритадиган замонавий мажмуалар барпо этилади. Ушбу Истиқболли лойиҳа “Макро Фарм Андижон” корҳонаси ҳомийлиги остида амалга оширилади. Бу эса стадионни фақат ўйин кунлари эмас, балки ҳар куни ҳаёт қайнайдиган марказга айлантиради.


Янги бинолар, кўнгилочар масканлар, мухлислар учун қулай инфратузилма — буларнинг барчаси “Бобур Арена”га янги нафас бағишлайди. Эндиликда бу маскан нафақат футбол ўйинлари учун, балки оилавий дам олиш, дўстлар билан вақт ўтказиш ва турли тадбирлар ўтказиш учун ҳам энг севимли манзилга айланиши кутилмоқда.

Энг муҳими, бу ўзгаришлар мухлислар учун. Чунки ҳақиқий футбол муҳити нафақат майдонда, балки уни ўраб турган муҳитда ҳам яратилади. Янги лойиҳа орқали “Бобур Арена”да ҳар бир ўйин ҳақиқий байрамга айланади.

Андижонда футболга бўлган муҳаббат янада кучаймоқда. “Бобур Арена” эса бу муҳаббатнинг юрагига айланиш арафасида”, – дейилади “Андижон” клуби матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг