UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

15 янв 19:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобур Қурбонов Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этгани ҳақида гапирди

Бобур Қурбонов яна бир аралаш яккакураш устамиз Нурсултон Рўзибоев ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Бобур Қурбонов Olamsport.com сайтига берган интервьюсида UFC'га ўтиши кутилаётган Нурсултон Рўзибоев ҳақида фикр билдирди.

— Универсал жангда Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилган экансиз?

— Ўша пайтда ҳарбий хизматда, пахта теримида эдим. Деярли икки ой пахта йиғим-теримида бўлдик. Келдим, бир ҳафта ҳарбий қисмда бўлдик. Кейин Чирчиққа мусобақага олиб кетишди. Биринчи жангда Нурсултон билан тўғри келиб қолдим, лекин ўша пайтда Нурсултонни танимас эдим. Билсам, оддий фуқароликдаги бола экан, шу ҳолида ҳарбийлар ўртасидаги мусобақага қўйилган, машғулот қилиб юрган бола экан. Нурсултонни ютдим, лекин қўлимни жароҳатлашди. Афсуски, ўша жангдан кейин ярим финалга чиқишим керак эди, аммо... Нурсултон келиб: Ака, сизни ҳурмат қиламан, сизни танийман деганди. Ҳурмати яхши экан. Аллоҳ тақдир қилган экан, ўшанда очколар ҳисобига ғалаба қозонганман.

— Ҳозир Нурсултон Рўзибоев билан муносабатингиз қандай?

— Муносабатимиз яхши, салом-алигимиз бор. Айтганимдек, кибрга берилмаган, ҳурматни жойига қўядиган йигит. Кўп ММА жангларида бирга бўлганмиз. Иродали бола, бир марта кўзимни ёнида мағлуб бўлган эди. Ўшанда жуда тушкунликка тушиб қолганди. Мен ўша пайтда спортни ташлаб кетса керак деб ўйлаган эдим. Йўқ, мана яна ўзини тиклаб олди. Ҳозир Ўзбекистонда уни кимсан Нурсултон Рўзибоев деб билишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг