UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

27 ноя 11:23
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Бобурийлар бунёд этган дунёнинг етти мўъжизасидан бири 2036 йилги Олимпия ўйинлари рамзи бўлиши мумкин

Бу ҳақда "Times of India" нашри хабар тарқатди.

Ҳиндистон 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритса, дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган Тож Маҳал Олимпия ўйинларининг рамзларидан бирига айланиши эҳтимолдан йироқ эмас. 

Тож Маҳал мажмуаси жойлашган Агра шаҳри Олимпия ўйинларининг мусобақа ва тадбирлари ўтказиладиган мамлакатдаги 3 та йирик шаҳарлардан бири бўлиши белгиланмоқда. Бу, Ҳиндистон тўрт йиллик ўйинларни ташкил этиш бўйича ўз позициясини мустаҳкамлаганини англатмоқда.

Ҳиндистон 2036 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш аризасини Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Келажакдаги мезбонлар комиссиясига жорий йил октябрь ойида тақдим этганди. Дастлаб 132 минг ўринли Нарендра Моди стадионига эга Аҳмадобод ва мамлакатнинг молиявий маркази Мумбай Олимпиада тадбирлари ўтадиган асосий шаҳарлар сифатида кўрсатилганди. Энди улар сафига Ҳиндистон рамзи саналадиган Тож Маҳал ёдгорлигига эга Агра ҳам қўшилиши мумкин. Дунёнинг етти мўъжизасидан бири – Тож Маҳални 2036 йилги Олимпия ўйинлари рамзига айлантириш саъй-ҳаракати амалга ошса, бу нафақат Ҳиндистон маданий меросини, балки улуғ бобокалонларимиз темурийлар, бобурийларнинг бой мероси, қадриятлари жаҳон миқёсида улуғланишига ҳам хизмат қилиши билан қадрлидир.

Айтиш лозим, 2036 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилиш борасида Ҳиндистон ҳаракати Токио олимпиадасидан аввал бошланган бўлиб, расман 2023 йили Мумбай шаҳрида ўтган Халқаро олимпия қўмитасининг 141-сессиясида эълон қилинди. Ўтган йиллар давомида Ҳиндистон олимпия ассоциацияси бу борада ХОҚ билан бир неча бор стратегик муҳокамалар ўтказди. Ҳозирда 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилишга Индонезия, Туркия ва Чили давлатлари номзод саналади. ХОҚнинг 2036 йилги Олимпиадани қабул қиладиган мамлакат ҳақидаги қарори 2025 йилдан кейин қабул қилинади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг