UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 13:45Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0

08 окт 16:52
Янгиликлар

Бошқалар

Бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг бўйича Осиё чемпионатида қатнашган атлетларимиз тақдирланишди

Аввал хабар берганимиздек, шу йил 26 сентябрдан 4 октябрга қадар Индонезиянинг Батам шаҳрида бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мусобақада иштирок этган спортчиларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерацияси раиси Одил Қаландарович Абдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев, вазирлик ва федерация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда Одил Абдураҳмонов сўзга чиқиб, юртимизда ушбу спорт тури ривожланиб бораётгани, бунингисботини бўлиб ўтган мусобақадаги эришилган ютуқларимиздан кўришимиз мумкинлигини таъкидлабўтди.

Шу ўринда совриндорларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтгани, муваффақиятларига сабаб Ўзбекистондажисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга берилаётган юксак эътиборнинг натижаси эканлигиниэътироф этишиб, вазирлик ҳамда федерация раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Маросим сўнгида спортчиларимизга раҳбарият томонидан гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Одил Абдураҳмонов сўзга чиқиб, юртимизда ушбу спорт тури ривожланиб бораётгани, бунинг исботини бўлиб ўтган мусобақадаги эришилган ютуқларимиздан кўришимиз мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз ўрнида совриндор спортчиларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишгани, муваффақиятларига сабаб эса Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга берилаётган юксак эътибор эканлигини эътироф этишиб, вазирлик ҳамда федерация раҳбариятига миннатдорлик билдиришди. Маросим сўнгида спортчиларимизга раҳбарият томонидан гул ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, Осиё чемпионатининг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта олтин, битта кумуш ва учта бронза, жами 7та медалга сазовор бўлди. Норасмий умумжамоа ҳисобида вакилларимиз 38 та давлат орасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Бу борада Таиланд энг яхши натижа кўрсатган бўлса, иккинчи поғонадан мўғулистонлик атлетлар жой олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг