UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди 0 07:32ESPN MMA бўйича йил якунларини сарҳисоб қилди. Махачев ҳеч бир номинацияда ғолиб бўлмади 0 07:11“Президент Олимпиадаси”да ғолиб ва совриндор бўлган пойтахтлик спортчилар тақдирланишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0

09 авг 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан "Шаҳзода" Гусков Магомед Анкалаевга қарши жанг тактикасини ошкор қилди

Теглар :  Богдан Гусков
Россиянинг "GOR MMA" клуби вакили, яримоғир вазн тоифаси UFC рейтингида 10- ўринда бораётган Богдан Гусков амалдаги дивизион чемпиони Магомед Анкалаевга қарши эҳтимолий жангда қандай тактика қўллаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Менимча, ўйин жанги бўлса керак. Чунки бундай жиддий "контрпанчер", яъни қарши ҳужумчига қарши куч кўрсатишга уриниш жуда аҳмоқона бўларди. Мен бутун тайёргарлигимни шунга қурган бўлардим. Бу чинакамига "ўйин" бўларди. Эҳтимол, жанг тўлиқ давом этган ва унинг ғолиби ҳакамлар қарорига кўра аниқланган бўларди. Ҳар ҳолда мен ўз режамни шундай тузган бўлардим. 

У билан олишиш ёки бирор жойда шапалоқ билан қўлга туширишни мўлжаллаб, жанг режасини тузиш аҳмоқлик бўларди - у ҳамма нарсани кўриб турибди. Қанчалик ғалати туюлмасин, Анкалаев билан ҳаммадан кўра Крилов яхши муштлашди. Рақобатли жангнинг плюс-минуслари бор эди. Аммо биз ўз тайёргарлигимизни ўйинга қурган бўлардик, уни чўзиш ва ишлашга мажбур қилиш учун. Аммо тепага чиқиш учун яна камида икки қадам ташлашим керак," - деди аралаш яккакураш устамиз HUSTLE SHOW подкастининг навбатдаги сонида.

Аввалроқ, Богдан "Шаҳзода" (Царевич) Гусков навбатдаги рақиби сифатида дивизионнинг собиқ чемпиони, рейтингнинг олтинчи поғонасида бораётган америкалик Жамал Хиллни кўришни исташини маълум қилганди. Ўтган ойда Богдан биринчи раунддаёқ россиялик Никита Криловни техник нокаутга учратиб, UFC’да кетма-кет тўртинчи муддатидан олдинги ғалабасини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг