UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга машғулот ўтказди + ФОТО 0 09:30Камару Усман: "Махачев билан яхши муносабатдамиз, аммо..." 0 09:09Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади 0 08:48Тасдиқланди: Мовсар Евлоев дебютант билан жанг қиладиган бўлди 0 08:27Сузувчиларимиз ҳамда сувга сакровчи Вячеслав Качанов ёзги Универсидада қатнашади 0 08:06Расман. UFC Петр Янга рақиб берди + ПОСТЕР 0 23:06"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 19:27Улуғбек Рашитов ва бошқа таэквондочиларимиз Жаҳон рейтинги пешқадамлари сафида! 0 19:06Диёра Келдиёрованинг номзоди IJF Атлетлар комиссияси аъзолигига қўйилди, даъвогарлар орасида Билодид ҳам бор 0 18:45Billie Jean King Cup. Теннисчиларимиз бу сафар Индонезияга аламли тарзда мағлуб бўлди 0 18:23"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди 0 18:02Алекс Перейра оғир вазн тоифасига ўтишга шаъма қилди 0 17:39"Ҳаммаси энди бошланмоқда". Махачев спортдан кетиш ҳақидаги хабарларни инкор этди 0 17:17"Биз бу операни бир неча марта кўрганмиз". Оливейра — Топуриянинг "трэш-ток"лари ҳақида гапирди 0 16:52АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади 0

30 апр 23:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича жаҳон чемпионати учун қуръа ташланди, ҳамюртларимизга кимлар рақиблик қилади?

Эртага бокс бўйича катталар ўртасида йигирма иккинчи жаҳон чемпионати старт олади.

Бугун ушбу чемпионат учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

- 48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев ЖЧдаги иштирокини саралаш босқичидан бошлайди, унга непаллик Тара рақиблик қилади. Ушбу жангда ғалаба қозонган тақдирида, ҳамюртимиз қозоғистонлик тажрибали Санжар Ташкенбай билан тўқнаш келади.


- 51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов ҳам ўз иштирокини саралашдан бошлайди, унга биринчи бўлиб мексикалик Кастенада Хименес рақиблик қилади.


Яна бир боксчимиз, - 54 кгдаги Ойбек Жўраев нимчорак финал босқичида рингга чиқади, у мазкур вазнда еттинчи рақамда таснифланган сербиялик тажрибали Тамир Галанов билан жанг қилади.


- 57 кгдаги ҳамюртимиз Абдумалик Халаков эса иштирокини нимчорак финалда бошлайди, у гвинеялик Аликок ва туркманистонлик Гилжанов баҳси ғолибига қарши рингга чиқади.


Мужибилло Турсунов эса - 60 кгдаги иштирокини саралаш баҳсидан бошлайди, у илк жангини ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерга қарши ўтказади. Жанг эртага ўтказилади.

63, 5 кг вазнда ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев ҳам 1/16 финалдан жангларга қўшилади, унга пуэрто-риколик Фебус рақиблик қилади.


Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса - 67 кгда нимчорак финалдан жангларга қўшилади. У япониялик Мука Вакита ва полшалик Сзот ўртасидаги жанг ғолиби билан тўқнаш келади.


- 71 кг. Саиджамшид Жафаров саралашда мозамбиклик Мухангага қарши жанг қилади. Ғолиб бўлган тақдирда ҳамюртимиз вазннинг учинчи рақамли жангчиси, мексикалик Альварес Верде билан тўқнаш келади.


- 75 кг. Энг ёш боксчимиз Аълохон Абдуллаев ўз иштирокини нимчорак финалда бошлайди. У хитойлик Жаога қарши жанг қилади.

- 80 кг. Жасур Йўлдошев саралаш баҳсида жазоирлик Немочи билан тўқнаш келади.


- 86 кг. "Ёқимтой" боксчимиз — Шоҳжаҳон Абдуллаев саралаш жангида африка вакили Нланду Мбелига қарши рингга чиқади.

Оғир вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов нимчорак финалда колумбиялик Колорадо Уртадо билан тўқнаш келади.

Мусобақанинг супероғир вазн тоифасида 3-рақамли дея таснифланган Баҳодир Жалолов иштирокини нимчорак финал босқичидан бошлайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг