UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0

04 июн 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига энг кўп спортчи билан борадиган иккинчи жамоа бўлди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича саралаш мусобақалари ўз якунига етди.

Бир-биридан шиддатли курашлар остида кечган турнирларда энг кучлилар сараланди.

Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси 11 та (7 та эркаклар ва 4 та аёллар) вазн тоифасида Париж-2024 йўлланмаларига сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик боксчи қизлар биринчи маротаба Олимпия ўйинларига 4 та лицензияга эга чиқишган бўлса, йигитларимиз учинчи бор кетма-кет тўлиқ таркибда Олимпиада иштирокчисига айланишди.

Ўзбекистон Австралиядан кейин бокс дастурида энг кўп йўлланма қўлга киритган давлатга айланди. “Яшил қитъа” вакиллари 12 та лицензияни нақд қилган бўлса, таъкидланганидек, ҳамюртларимиз 11 та йўлланма билан иккинчи бўлишди. Австралияликлар рақобат деярли йўқ бўлган минтақада ушбу кўрсаткичга эришганларини инобатга олиш жоиз. Уларнинг барча йўлланмалари қитъавий мусобақада қўлга киритилган. Жаҳон миқёсида эса йўлланма учун курашган йигит ҳатто бир дона жангда ҳам ғалаба қозона олмаган. 

Қуйида етакчи давлатлардан қайси терма жамоа қанча лицензия қўлга киритгани билан танишамиз:

Австралия – 12
Ўзбекистон – 11
Қозоғистон, Ирландия, Бразилия – 10
Туркия, АҚШ, Таиланд, Италия, Франция, Хитой – 8.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг