10 апр 15:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокс бўйича қозоғистонлик мураббий: "Осиё чемпионатида биринчи бўлишимиз лозим, Осиё ўйинларидек ҳолат бўлмасин"
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийларидан бири Нурлан Акурпеков яқинлашиб келаётган Осиё чемпионати олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Медаллар албатта бўлади. Аммо, олтин медаллар кўпроқ бўлишини истаймиз. Осиё ўйинларидагидек ҳолат бўлмасин. Йигитларимиз ғалабага лойиқлар. Осиё чемпионатида оғир вазнли боксчилар ҳам иштирок этишади. Камишбек Конкабаев, Василий Левитда имкониятлар катта. -81 кг вазн тоифасида ҳам совринли ўринларга умид қиляпмиз. Йигитлар ажойиб кайфиятда.
AIBAда ўзгаришлар бўлди. Биз учун асосийси ҳақиқат ва ҳалоллик бўлсин, агар шундай бўлса боксчиларимизнинг имкониятлари катта. Олтин медалларимиз албатта бўлади. Аммо, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашимиз лозим", - деди Акурпеков.
Ҳавола :
Фикрлар