UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0

13 сен 23:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. ЖЧ-2019 атрофидаги муҳит, Рисқиевни танийдиган россиялик журналист ва бошқалар ҳақида

Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Вақт тиғизлиги сабабли жаҳон чемпионати атрофида рўй бераётган воқеа ва ходисалар ҳақида батафсил хабардор қилиш имконияти бироз пасайган. Шундай бўлсада, қисқа хабарлар орқали терма жамоамиз атрофидаги янгиликлар билан сиз азизларни хабардор қилиб бормоқдамиз. 

Демак бир бошидан бошласак...  7 сентябрь куни соат 04:45 га белгиланган Тошкент - Москва рейси Тошкент халқаро аэропортидаги "задержка" шарофати билан бир соат кечикди. Бунинг натижасида Москва - Екатеринбург рейсига кеч қолдик ва белгиланган вақтдан 4 соат кечикиб, жаҳон чемпионати пойтахтига етиб келдик. 

Ўша куннинг ўзида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс федерацияси президенти билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашувнинг аҳамиятли томони шундаки, ушбу икки бокс державаси ҳисобланган мамлакатлар бундан буён спортнинг ушбу турида яқиндан ҳамкорлик қилишади. Келишувга кўра, боксчиларимиз лицензион мусобақалар олдидан Кубада тайёргарлик кўришади. Ўз навбатида кубаликлар ҳам Ўзбекистонга келиб йиғин ўтказишади. Ушбу учрашувдан икки кун ўтиб, ўзбекистонлик ва кубалик боксчилар Екатеринбургда бирга машғулот ўтказишди


Боксчиларимизнинг мусобақалардаги иштироки, машғулотларига оид хабарлар ҳақида маълумотлар бериб турилибди. Шундай экан, ушбу мақолада мусобақа атрофидаги муҳит ҳақида ёзишни лозим топдик. 


Жанглар шаҳар четида жойлашган "Екатеринбург-Экспо" кўргазмалар марказида бўлиб ўтмоқда. Ташкилий масалалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Екатеринбург мазкур мусобақани ўтказиш учун яхши тайёргарлик кўрган. Баҳслар "МатчТВ" га қарашли "Матч Боец" телеканали орқали жонли эфирда трансляция қилинмоқда. 


Баҳсларни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлисларга суратга тушиш учун, тамадди қилиш учун махсус бурчаклар тайёрланган. 


AIBA томонидан ЖЧ-2019 атрибуткалари сотуви ҳам йўлга қўйилган

ОАВ ходимлари учун ҳам махсус медиа-марказ ташкил этилган. У ерда Россия бокс федерацияси матбуот хизмати раҳбари Светлана, шунингдек "Московский бокс" журнали мухбири Валерий Батыр билан учрашдик, мусобақа борасида ўзаро фикр алмашдик. Суҳбат давомида журналда фаолият олиб борадиган ҳамкасбим яқин орада Собиқ Иттифоқ бокси тарихи ҳақида махсус сон нашрдан чиқаётгани ҳақида сўз очиб қолди. Шунда мен "Ушбу сонда Руфат Рисқиев ҳақида ҳам маълумотлар бўладими?" деб қизиқиб сўрадим. Жавоб эса қуйидагича бўлди: "Қандай қилиб Собиқ Иттифоқ бокси афсонаси ушбу сондан тушириб қолдирилиши мумкин?". Шу тариқа, у киши менга "Тошкент йўлбарси" ҳақидаги маълумотларни гапириб берди. Суҳбатимиз сўнгида эсдалик учун суратга тушдик.

Боксчиларимизни аренада Россияда истиқомат қилувчи ҳамюртларимиз ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Сиз ҳам улар сафига қўшилишни истасангиз маҳаллий ўзбек диаспораси раҳбари Обид акага мурожаат қилишингиз мумкин (+79122291911).

Дарвоқе, айни пайтда Екатеринбургда таҳсил олаётган андижонлик укамиз Муроджон ҳам ташкилий масалаларда терма жамоа аъзоларига ёрдам бериб келмоқда. Унинг ҳам хизматларини эътироф этиб кетмасак бўлмайди. 

Кўз тегмасин, ҳозирча йўқотишларсиз кетмоқдамиз. Эртадан жаҳон чемпионатида 1/8 финал жанглари бошланади. Эртанги кун дастурида уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Тафсилотларни албатта www.olamsport.com сайти ва Ўзбекистон бокс федерациясининг ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИ орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. 

P.S. Фурсатдан фойдаланиб мазкур сафарни ташкил этишда ташаббус кўрсатган Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдириб ўтамиз. 

Азиз Тўхтамуродов, Екатеринбург.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 сен 00:20:35
Бек Махмудов
Через контакты тогридан тогри коряпмику ва через ютубдан хам тогридан тогри корсатяпти
   
13 сен 23:49:58
Oddiy inson
Hech qaysi rossiya kanali jchni obermayapti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг