UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0 11:40Ислам Махачев: "Шавкат, Пратес ва Моралес бир даражада" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Раҳимова яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи эса дунёнинг! 0 10:38Царукян: "Агар Руффига ютқазсам, чемпионлик жангини бошқа ҳеч қачон кўрмайман" 0 10:07Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0

08 ноя 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс: Тошкентдаги жаҳон чемпионати ғолиблари 200 минг долларга эга бўлади

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади. 

"Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализим ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман. 

Тарихда илк бора бизда рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси бўлади - 5,2 миллион АҚШ доллари. Биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллардан берилади", - деди IBA президенти Умар Кремлёв. 

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

Олтин: 200 000 АҚШ доллари

Кумуш: 100 000 АҚШ доллари

Бронза: 50 000 АҚШ долларидан

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

Ўз навбатида, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Тошкент "жаҳон бокси пойтахти" бўлишидан мамнун эканлигини таъкидлади. 

"Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади", - деди Сакен Полатов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг