UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0

09 фев 22:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчилар Навоийни ёд этишди

Бугун Ўзбек адабиётининг буюк мутафаккир шоири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги мамлакатимизда катта тантана сифатида нишонланмоқда.

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари ҳам ушбу қутлуғ санани муносиб қаршилашди.

Шу муносабат билан кеча Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” ўқув-машғулот базасида жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик машғулотларини олиб бораётган миллий терма жамоа спортчилари, мураббийлари иштирокида ушбу сана муносабати билан тадбир ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев спортчиларнинг халқаро спорт майдонларида Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилишида, юксак ғалабаларга эришишида нафақат жисмоний куч-қудрат, балки чуқур билим, интеллектуал салоҳият, тарих ва адабиётни теран идрок этиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, сўз мулкининг султони Алишер Навоий асарларини ўқиб-ўрганиш кишини камолотга етаклашини қайд этди. 

Федерациянинг терма жамоалар ва ҳудидий бўлимлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Тўлқин Рўзиев эса ўз чиқишида Навоий қаламига мансуб ғазаллар, асарлар ҳақида йиғилганларга маълумот бериб ўтди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов, мураббийлар Тўлқин Қиличев, Рахматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов, спортчилар Баҳодир Жалолов, Бобоусмон Батуров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва бошқалар тадбир давомида хазрат Навоийнинг ғазалларидан парчалар ўқиб беришди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг