20 фев 09:02
Янгиликлар
Боксчиларимиз Болгариядан 5та медал билан қайтишди, 2таси олтин!
Кеча ўз тарихида юбилей - 70-маротаба ташкил этилган анъанавий халқаро турнирнинг ҳал қилувчи финал жанглари ўтказилди. Финалга тўрт нафар чарм қўлқоп устамиз етиб келганди. Улардан икки нафари бир-бирларига қарши рингга кўтарилишди.
-56 кг вазн тоифасидаги ушбу финал жангида Абдулҳай Шораҳматов ва Миразизбек Мирзаҳалилов ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шиддатли кечган баҳс якунида ҳакамлар Мирзаҳалилов 3:2 (28:29, 30:27, 30:27, 29:28, 27:30) ҳисобида ғалаба қозонди, деб топишди. Абдулҳай кумуш медал билан тақдирланди.
Терма жамоамизга иккинчи олтин медални -69 кг вазн тоифасидаги етакчи боксчимиз Бобоусмон Батуров тақдим этди. Унинг рақиби қозоғистонлик машҳур боксчи Абилайхан Жусупов қўлидаги жароҳат сабаб рингга чиқишдан бош тортди. Бобоусмон жангсиз мусобақа чемпионига айланди.
-52 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Худойназар Файзов эса Болгария бокси юлдузи Даниэл Асеновга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Айнан Асенов “Странжа” халқаро турнирининг энг яхши боксчиси деб топилди. Ярим финалга қадар етиб келган Шунқор Абдурасулов эса бронза медалига сазовор бўлди.
Фикрлар
В медальном зачете турнира «Странджа» сборная Казахстана заняла седьмое лишь место.
Медальный зачет «Странджи»-2019:
1. Россия — 4-0-1 (5)
2. Узбекистан — 2-2-1 (5)
3. США — 1-1-2 (4)
4. Болгария — 1-1-0 (2)
5. Украина — 1-0-3 (4)
6. Индия — 1-0-0 (1)
7. Казахстан — 0-5-0 (5)
8. Турция — 0-1-1 (2)
9. Бразилия — 0-0-3 (3)
10. Франция — 0-0-1 (1)
10. Аргентина — 0-0-1 (1)
10. Польша — 0-0-1 (1)
10. Филиппины — 0-0-1 (1)
10. Марокко — 0-0-1 (1)
10. Швейцария — 0-0-1 (1)
10. Азербайджан — 0-0-1 (1)
10. Хорватия — 0-0-1 (1).