UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Нурсултон Рўзибоев: "Жанг қабул қилинди. Кейинги рақиб — топ!" (ФОТО) 0 13:01Расман. Шоҳжаҳон Эргашев Жукембаев эмас, Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг қиладиган бўлди + ПОСТЕР 0 12:23Аргентина жаҳон чемпионатларида янги жамоавий рекорд ўрнатди 0 11:49Иван Поповда Ўзбекистон сафига ўтиш имконияти сақланиб қолди 0 11:21Ислам Махачевга яна бир спорт туридан Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони берилди + ФОТО 0 10:55Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026`нинг ҳозиргача урилган энг яхши голини айтди 0 10:27Месси жаҳон чемпионатларида ҳеч кимга насиб этмаган иккита рекорд ўрнатди 0 09:58Ҳумоюн Султонов 1/4 финалда уч сетлик учрашув ўтказди 0 09:26Оскар де ла Хойя Турки Ал аш-Шайхни танқид қилди 0 08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0

12 июл 13:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз Кореяга йўл олишди, улардан бири камар учун рингга чиқади

"Фавзул Мунаввар" промоутерлик клуби боксчилари Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига жўнаб кетишди.

Муҳаммадюсуф Нажмиддинов мураббийлигидаги чарм қўлқоп усталаримиз 29 июль куни FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган профессионал бокс кечасида ўз жангларини ўтказишади. 

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жангида ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов (5-1) кореялик Сон Кван Лига қарши рингга кўтарилади. Ўн икки раундлик жанг ғолиби WBA Asia камарига эга бўлади. 

Шунингдек, Кореядаги бокс кечасида боксчиларимиздан Ҳусниддин Мараимов, Дониёрбек Ҳайиталиев, Шаҳбозбек Толибжонов, Сирожбек Исмоилов ва Довруғбек Ибрагимовлар ҳам ўз жангларини ўтказишади. 

Боксчиларимиз эртадан Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган Корея терма жамоаси билан бирга қўшма машғулотларни бошлашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг